Германия Беларус мухолифатига 20 млн евродан ортиқ пул ажратди

0

Германия ҳукумати Беларусдаги мухолифатни қўллаб-қувватлаш дастури учун 21 млн еврога яқин маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири “Беларус билан бирдамлик” онлайн-анжуманида маълум қилди.

«Ишончингиз комил бўлсин: Германия ва ЕИ сиз томонда. Биз Лукашенко ва унинг режимига қарши санкциялар киритдик. Ва биз миқдори 21 миллион еврогача бўлган «Беларус фуқаролик жамияти” ҳаракатлар режасини ишлаб чиқдик», – деди Маас .

Беларус мухолифати тарафдорларига мурожаат қиларкан.

Унинг қўшимча қилишича, намойишларда қатнашгани учун мактаб ва университетлардан чиқариб юборилган талабаларга стипендиялар таклиф этилади. Шунингдек, мустақил оммавий ахборот воситалари қўллаб-қувватланади.

korrespondent.net

loading...