Мусулмонларнинг севимли таоми ЮНEСКО мероси рўйхатига киритилди… (видео)

0

Ислом дунёсида машҳур бўлган таом ЮНEСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган. Аввалроқ, Жазоир, Мавритания, Марокаш ва Тунис кускусни Жаҳон мероси деб тан олиш тўғрисида қўшма ариза топширган эди.


«Кускус – бу тўрт мамлакат аҳолиси ҳаётидаги, шунингдек уларнинг чегараларидан ташқаридаги барча муҳим воқеаларни нишонлайдиган таом», деб ёзади ЮНEСКО веб-сайти.

ЮНEСКО шунингдек, номоддий маданий мерос турли давлатларнинг бирлашиши ва ҳамкорлиги учун қандай асос бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

ЮНEСКО қарори ижтимоий тармоқларда кескин реакцияга сабаб бўлди. Кўпчилик ҳазил билан янгиликларни қабул қилди. “Кускус ЮНEСКОнинг номоддий меросида. Бу одамларга бувимнинг балиқ кускуси дунёнинг саккизинчи мўъжизаси бўлиши кераклигини қандай тушунтирамиз?» – деб ёзишмоқда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

loading...