Танзанияда номаълум касаллик кишиларнинг ўлимига сабаб бўляпти

0

Танзанияда номаълум касаллик туфайли 15 киши вафот этди, 50 дан зиёд киши касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Касалланиш ҳолати мамлакат ғарбидаги Мбея шаҳрида кузатилди. Беморлар асосан бош айланиши, кўнгилнинг беҳузур бўлиши ва қон аралаш қусишдан шикоят қиляпти. Касалликка айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Шифокорларнинг айтишича, беморларнинг аксари эркаклар бўлиб, улар аввал ошқозон яраси ёки жигар касаллиги билан оғригани аниқланди.

Танзания Соғлиқни сақлаш вазири Дорот Гваджима ҳудудга экспертлар юборилганини маълум қилди.

Мбея минтақасида худди шундай ҳолат 2018 йилда ҳам кузатилган.

loading...