700 дан ортиқ йўловчилар янги чекловлар туфайли Франциядан учиб кета олишмади

0

Бир ҳафта давомида Франция божхона хизмати ходимлари Европа Иттифоқи ҳудудидан узрли сабабсиз чиқиб кетмоқчи бўлган 700 йўловчига  самолётга чиқишни рад этишди.

Бу ҳақда “LCI” телеканали маълум қилди.

«Биз 700 дан ортиқ одамга самолётга чиқишига рухсат бермадик, чунки уларнинг асосли сабаблари йўқ эди. Ҳар куни тобора камроқ одамлар келишмоқда, бу чоралар тобора кўпроқ амалга ошаётганлигини кўрсатади», дейилади хабарда.

Таъкидлашича, Европа Иттифоқидан ташқарида Франциядан чиқиш ва киришга янги чекловлар киритилганидан олдин ҳам, парвозлар сони беш баравар камайган.

Ушбу чоралар камида февраль ойининг охиригача давом этади, ундан кейин эса эпидемиологик вазиятнинг ривожланишига қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

loading...