Грецияда CОVID-19нинг учинчи тўлқини бошланди

0

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Василис Кикилиас мамлакатда коронавирус эпидемиясининг учинчи тўлқини бошланаётганлигини маълум қилди.

Бу ҳақда “Open TV” хабар берди.

Таъкидланишича, бундай маълумотлар мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган мутахассислар томонидан тақдим этилган.

Вазирнинг айтишича, Афинадаги касалхоналар 70 фоизга коронавирусга чалинганлар билан тўлган.

Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан буён тахминан 165 минг киши коронавирус учун мусбат тест-синови натижасини олган. Шу билан бирга, деярли олти минг киши хасталик қурбонбига айланган.

loading...