Яна икки давлатни чигиртка босди

0

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти 2020 йилда чигирткалар босқинига қарши чоралар кўрилганига қарамай, бу ҳашаротлар қишлоқ хўжалиги учун янада кўпроқ хавф туғдираётганини маълум қилди.

Об-ҳавонинг қулай келиши ва мавсумий ёғингарчиликнинг мўл бўлиши Эфиопиянинг шарқида ва Сомалида чигирткаларнинг кўпайиб кетишига олиб келган. Яқин ойларда Қизил денгиз соҳилларидаги ҳудудларда чигирткалар янада кўпайиши тахмин қилинмоқда.

“Минтақа уч йилдан бери қурғоқчиликдан қийналаётган эди, шундан кейин кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари кузатилди, COVID-19 билан вазият тобора оғирлашди. Чигирткалар эса қўшимча шок бўлди, улар озиқ-овқат хавсизлигига жиддий таҳдид туғдириши мумкин, – дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакили Кейт Крессман. – Бир квадрат километр майдондаги чигиртка бир кунда 35 минг киши ейдиган овқатни еб қўйиши мумкин”.

Айни пайтда чигирткалар Саудия Арабистони, Эритрея, Судан ва Яманда ҳам муаммо туғдирмоқда.

islam.ru

loading...