Коронавирус Хитой лабараторияларида яратилганми?

0

Айни пайтда Хитойнинг Уҳан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқиш манбасини ўрганаётган Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти экспертларининг айтишларича, коронавируснинг лабараторияда яратилгани борасидаги фикрлар ҳақиқатдан узоқ бўлиб, ушбу вирус одамга ҳайвондан юққан.

Уҳан вирусология институтида кўплаб турли хил вирус намуналари мавжуд бўлиб, коронавирус у ердан атайлаб ёки тасодифан келиб чиққан бўлиши мумкин, деган фаразлар мавжуд. АҚШнинг олдинги президенти Доналд Трамп ҳам ҳали илмий тарзда асосланмаган ушбу назарияларни қўллаб-қувватлаганди.

ЖССТнинг Ухандаги миссияси раҳбари Питер Бен Эмбарекнинг айтишича, дастлабки ўрганишлар коронавируснинг кўршапалакдан бошқа ҳайвонга, кейин ўша ҳайвондан одамга ўтганини кўрсатмоқда. Аммо, бу ҳолат яна кўпроқ ўрганишларни талаб этади.

«Натижалар вируснинг лабараторияда инсон қўли билан яратилгани борасидаги фикрлар эҳтимолдан йироқ эканини кўрсатмоқда» дейди Эмбарек.

Шунингдек, ЖССТ экспертларига ҳамроҳлик қилаётган хитойлик олимларнинг раҳбари Лианг Ваннианнинг сўзларига кўра, Уҳандаги лабараторияда CОVID-19ни келтириб чиқарадиган вирус мавжуд эмас. Шунинг учун коронавирус бу лабараториядан келиб чиққан бўлиши мумкин эмас.

www.arabnews.com

loading...