Юрак хуружининг янги аломати аниқланди

0

Таниқли шифокор-терапевт Алка Пателнинг айтишича, ёши катта инсонларда тиш оғриғи яқинлашиб келаётган юрак хуружи хавфидан дарак бериши мумкин экан.

Умрида илк бор стоматологик муаммога дуч келган одамлар, айниқса, бундан огоҳ бўлиши керак, дейди врач.

Унинг айтишича, бу миядан жағ қисми орқали юракка ўтган сайёр асаб толаси билан боғлиқ.

Бундан олдин россиялик тиббиёт фанлари профессори Александр Шарандик миокард инфаркти ошқозон-ичак тракти касаллигига ўхшаб кетиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат юракнинг диафрагмага яқин пастки девори зарарланган пайтда кузатилади.

«Агар ўша жойда некроз, яъни миокард инфаркти рўй берса, шундай аломатлар пайдо бўлади. Аммо буни кўпчилик шифокорлар билмайди», — дейди Шарандак.

loading...