Тошкентда талабалар сафидан ўчирилган «талаба» жиноятга қўл урди

0

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 26 январь кунидан 09 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида, 27 ёшли Илҳомжон Э., Олмазор туманида жойлашган “Ёшлар Иттифоқи” биноси олдида, Самарқанд вилоятидан келган танишлари Гавҳар К. ва Асатулло А.,ларга ўзини “Халқ таълими вазирлигида” таржимон деб таништириб, уларга Ўзбекистон Миллий Университетининг “Биология ва кимё” факультетининг сиртқи таълим бўлимига “супер контракт” асосида қабул бўлаётганлигини, 12 та ўрин очилиб, ушбу ўринларни тўлдириш вазифаси унга юклатилиб, ўзининг танишларига ёрдам беришини “атиги 3 баробар миқдорда «супер контракт” тўловини амалга оширишларини айтиб ишончига кириб, улардан жами 3.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан олиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Илҳомжон Э.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “Б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Илҳомжон Э., терговга келишдан бўйин товлаб яшириниб юрганлиги туфайли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида Илҳомжон Э., Яккасарой тумани ҳудудида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Илҳомжон Э., Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олиб, кейинчалик талабалар сафидан ўчирилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

loading...