ИЧ КЕЛИШИНИ ЯХШИЛОВЧИ ВА ДАВОЛОВЧИ МАССАЖЛАР…

0

-Ичакларда йиғилган газларни йўқотиш ва ичаклар перисталтикасини оширишнинг энг осон ва хавфсиз ҳамда самарали йўли даволовчи массажлар бажаришдир.

-Агар болакайларнинг қорин соҳасига қўл билан тегилганда йиғласа ёки безовталанишса, массаж муолажаларини тўхтатиш ва педиатр кўригидан ўтиш керак.

– Болакайларни қорин деворини жуда ҳам эҳтиёткорлик билан массаж қилиш зарур, буни қуйидагича амалга ошириш талаб этилади:

-Болакайларнинг кийими ечилади ва орқаси билан ётқизилади.

– Кафтингизга бироз мой суриб олинг.

-Болакай терисининг мойга бўлган аллергияси текшириб кўрилади

– Киндик атрофини соат стрелкаси бўйлаб, енгил ҳаракат билан 5 дақиқа давомида массаж қилиш лозим

– Муолажа сўнгида қориннинг юқоридан пастки соҳасига томон енгил қўл ҳаракати билан “ичакдаги массаларни суриш керак”, яъни қўл қорин девори устида майинлик билан сирпантирилади.

Массаждан сўнг ичаклар перисталтикасини оширувчи муолажалар бажарилади:

– Болакайни орқа томони билан ётқизилади

– Оёқларни пастки қисмидан ушлаб, бир неча маротаба қорин соҳасига букиб ёйилади (5 маротаба)

– Болакайни тиззаларга қорни билан ётқизлииб, орқа тарафдан кураклардан бошлаб, белгача айлана ҳаракатлар билан енгил уқаланади

-Бундан ташқари, чақалоқларни овқатлантиргандан кейин қорин соҳаси билан ётқизиб қўйиш тавсия қилинади (3-8 дақиқага)

loading...