Ижтимоий тармоқлар ҳақида энг муҳим янгиликлар

0

— ТикТок ижтимоий тармоғи ЭУРО-2020 нинг расмий ҳамкорига айланди. ТикТок билан тузилган шартномага кўра ҳамкорлар спорт ва бошқа соҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилишлари эълон қилинди.

— Эндиликда Телеграм ижтимоий тармоғида ҳам реклама бўлади. Лекин Павел Дуров бундан телеграм фойдаланувчилари хавотир олмасликларини айтмоқда. Шунингдек бу рекламалар орқали телеграм фойдаланувчиларига ортиқча муаммо келтирмайди.

— Шунингдек Facebook ижтимоий тармоғи ҳам ўзининг ақлли соатларини ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Ақлли соатлар 2022 йилдан сотувга чиқарилиши мумкин. Аниқроқ маълумот берадиган бўлсак, маҳсулотнинг биринчи моделлари Андроид учун ишлаб чиқарилади ва у асосан Facebook учун хизмат қилади.

loading...