Оққуш билан дўстлашиб олган почтачи у билан 37 йилдан буён бирга яшайди(фото)

0

Туркиянинг Эдирна шаҳрида яшовчи фуқаро бундан 37 йил аввал қутқариб олган оққуш билан дўстлашиб олди, Бу ҳақда Independent нашри хабар беради.

Режеп Мирзан 1984 йилда дўстлари била машинада кетаётган вақти майдондаги қанотлари синган оққушга кўзи тушган ва уни йиртқичлардан қутқариш учун уйига олиб келган.

Шундан буён 63 яшар Мирзаннинг фермасида яшайдиган қуш ундан бир қадам ҳам узоққа кетмайди. «Уйида иш қилганида ва кечки зиёфатга кетаётганида ҳам у билан бирга. Бундан ташқари, оққуш фермада яшайдиган бошқа мушук ва кучуклар билан ҳам дўстлашиб олган», — дейилади хабарда.

«Биз бир-биримизга ўрганиб қолганмиз, ҳеч қачон айрилмаганмиз», — дейди Мирзан. Қушни Гарип деб атаган эркак, уни ўз боласидек кўришини қўшимча қилади.