Қорда юрак расмини «чизаётган» 1500 от кучига эга Koenigsegg Regera(фото)

0

Koenigsegg компанияси барча севишганларни авлиё Валентин куни билан ўзига хос тарзда табриклашга қарор қилди. Шведлар 1500 от кучига эга Regera гиперкари дрифт ёрдамида қорда юрак шаклини чизгани тасвирланган видеоролик билан бўлишди, деб хабар беради Motor.ru

 

Koenigsegg Regera компаниянинг Ангельхольмдаги штаб-квартираси ҳудудида жойлашган учиш-қўниш йўлагига олиб келинган. Ролик давомида оқ Regera дрифтларни амалга ошириб, аэродромда «қорли юрак»ни ҳосил қилади — у авлиё Валентин куни муносабати билан барча севишганларга бағишланади.

 

Koenigsegg ўзининг Regera гиперкарини 2017 йилда тақдим этган. Ўша вақтда шведлар моделни дунёдаги энг мукаммал гиперкар сифатида баҳолаган. Муҳандислар томонидан яратилган 80 нусхадаги ноёб моделлар биринчи йилдаёқ сотилиб кетган. Ишлаб чиқариш вақтида Regera нархи 2 миллион долларни ташкил этган.

Koenigsegg Regera беш литрли твин-турбо V8, шунингдек, Koenigsegg Direct Drive (KDD) трансмиссияси ролини бажарадиган учта электромотор ҳисобига ҳаракатланади. Агрегат томонидан тақдим этиладиган қувват ғилдиракларга дастлабки узатмалар ўтказгичисиз тўғридан-тўғри узатилади. Ностандарт конструкция сабаб муҳандислар гиперкар массасини 1590 килограммга қадар туширган, шунингдек, унинг динамик тавсифи яхшиланган.

Regera’нинг жами қуввати 1500 от кучига (2000 Нм) тенг бўлиб, у соатига 100 километр тезликка 2,8 сонияда эришади. Максимал тезлиги — 400 км/соат.

loading...