Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб қатор мамлакатлар учун визасиз режим йўлга қўйилади

0

2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар, Кувайт, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, жумладан ХХРнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси маълум қилди.

Бунда ушбу мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилишлари керак бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил февраль ойидаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида шу ҳақида маълум қилинди.