Италияда 45 киши мафияга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди

0

Италияда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўтказилган иккита махсус операция давомида мамлакатдаги энг қудратли Ндрангета мафиясининг жами 45 нафар аъзоси ҳибсга олинди.

Датлабки махсус операцияда 28 нафар одам, иккинчи тадбирда эса яна 17 киши ҳибсга олинган.

Қўлга олинган гумонланувчилар фирибгарлик, товламачилик ва иқтисодий жиноятларни, хусусан, «пул ювиш» операцияларини амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда. Жиноий иш иштирокчиларига айланган мазкур шахслардан жами 6 миллион евро олиб қўйилган.

Шунингдек, Италияда Ндрангета мафиясининг жиноятларига қарши тергов жараёни уч йил аввал бошланган.

Аввал Италияда мафия вакилларига тегишли бўлган 124 миллион еврога тенг мол-мулк мусодара қилингани ҳақида хабар берилган. Январда мафияга алоқадорликда гумон қилинган 48 нафар киши ҳибсга олинган. Тезкор операцияда 200 нафар ҳуқуқ-тартибот органларининг ходимлари иштирок этган ва тадбирга вертолёт ҳам жалб этилганди.

Ундан аввал Сицилияда мафияга алоқадор 20 нафар гумонланувчи қўлга туширилган.

ansa.it

loading...