«Барселона» Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинида ПСЖга (1:4) йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Каталонларнинг учрашувдаги ягона голига Лионел Месси муаллиф бўлди.
Месси Чемпионлар Лигасида кетма-кет 17 йилдан буён гол уриб келмоқда. У биринчи марта 2005 йилнинг 2 ноябрида «Панатинаикос» (5:0) дарвозасини ишғол қилганди.
Аргентиналик футболчига қадар бундай натижага фақат Раул Гонсалес эришган. Испаниялик форвард «Реал» ва «Шалке-04» сафида 1995—2011 йиллар оралиғида мусобақада ҳар мавсум гол урганди.
Шунингдек, бу Месси учун 2020/21 йилги мавсумнинг барча мусобақаларида урилган 20 гол бўлди. Лео кетма-кет 13 мавсумдан буён 20+ гол уриб келмоқда