Самарқанд ТХТБ ходимлари томонидан таркибида психотроп моддаси бўлган дори воситаларини сотаётган шахслар қўлга олинди

0

2021 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ХТБга келиб тушган маълумотга кўра, Бошқарма ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Кўз касалликлари клиникаси” олдида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро 1998 й.Т. Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Бешқутай» қишлоғида яшовчи А.А. тадбир иштирокчиси “А” исмли шахсдан жами 1.100.000 сўм пул ҳамда 100 АҚШ доллари миқдордаги пул эвазига жами 56 дона “REGAPEN-300mg” номли таркибида психотроп моддаси бўлган дори воситасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

 

Фуқаро А.А. билан олиб борилган суриштирув натижасида, ушбу дори воситаларини 1998 й.Т. Самарқанд шаҳри Мухитдинов кўчасида яшовчи  фуқаро С.А.дан олганлиги маълум бўлган ва ушбу фуқаро Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган Мухитдинов кўчасида қўлга олинди.

 

Суриштирув ишлари давомида С.А. “AZAMAT-VIZIN FARM” МЧЖ дорихонасида ишлаши ҳамда дорихонанинг ички қисмида кучли таъсир қилувчи 144 дона, ҳар бирида 14 донадан бўлган “REGAPEN-300mg” номли жами 2021 дона психотроп дори воситаси борлигини айтиб вилоят ИИИБ ТХТБ ЖҚБ ходимларига ушбу дори воситаларини ўз ихтиёри билан тақдим қилган.

 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here