Тошкентда эркак қудуққа тушиб кетди

0

Кеча, 16 февраль куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент тумани С.Раҳимов жамоа хўжалиги Шерматов кўчаси 62-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Б.нинг қудуқ ичига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Aниқланишича, ҳодиса Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Фахрий Барака Сервис” боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли 18-дала ҳовлида фуқаро қудуқдан сув чиқариш мақсадида, унга тушаётган вақтида оёғи сирпаниб кетганлиги туфайли содир бўлган. Оқибатда унинг оёғи синиб, юқорига қайтиб чиқа олмаган.

Мурожаат юзасидан қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро Қ.Б. қудуқ ичидан олиб чиқилиб, тез-тиббий ёрдам хизматига топширилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here