«Ишдаги ишқ» бадиий фильмида Новосельцов образини яратган актёр вафот этди

0

Совет ва рус актёри Андрей Мягков 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Москва бадиий театри матбуот хизматига таяниб РИА Новост хабар берди.

Театр ва кино актёри, режиссёр, РСФСР халқ артисти Андрей Василевич Мягков 1938 йил 8 июлда Санкт-Петербургда туғилган. У Кимё технология институтини тугатган, Ундаги талантни ҳаваскорлик чиқишларидан бирида Москва бадиий театр мактабининг ўқитувчиси сезиб қолади. Шу тариқа ролларини севиб томоша қиладиган актёримиз санъат даргоҳига кириб келган.

Кўпчилик ўзбек кино ихлосмандлари уни ҳар Янги йил оқшомида экранларда намойиш этиладиган «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг»  фильмидаги Женя  ва  «Ишдаги ишқ» бадиий фильмидаги Новосельцов образи орқали яхши танийди.

 

loading...