Машҳур турк актёрлари суратга тушаётган янги фильмлар (+фото)

0

Турк киносаноатида ўз ўрнига эга бўлган актёр ва актрисалар қайси сериал ва фильмларда иштирок этаётгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Бергузар Корел

Фото: «Яндекс Дзен»
«Ватаним сенсан», «Минг бир кеча» сингари сериаллар юлдузи бўлган актриса икки йиллик танаффусдан кейин экранга қайтмоқда. Охирги марта «Бир севги ва икки ҳаёт» сериалида Энгин Акюрек билан бирга рол ижро қилган Бергузар «EXXEN» платформаси учун суратга олинаётган «Қонли эфир» сериалида иштирок этади. Давомийлиги 10 қисмни ташкил қиладиган сериалда воқеалар Лейла исмли ўқувчи қизнинг ўлими билан бошланади.

Кадир Доғулу

Фото: «Яндекс Дзен»
«Ишқ соҳиллари» сериалида суратга тушган ва Неслиҳан Атагулнинг турмуш ўртоғи экани билан машҳур бўлган Кадир «Мактабга кетяпман» номли турк ва қозоқ киноижодкорлари ҳамкорлиги асосида суратга олинаётган фильмда суратга тушади. Фильм сюжетини Аланиядаги саёҳат вақтида сумкасини йўқотиб қўйган қозоқ миллатига мансуб қаҳрамонларнинг бошдан кечирган саргузаштлари ташкил қилади.

Буржу Бирижик

Фото: «Яндекс Дзен»
Мухлислар Буржу ижросидаги «Фотима» сериалини кутаётган бир вақтда актриса «Қизил хона» сериалининг янги мавсумида суратга тушиш ва янги лойиҳага тайёргарлик кўришга улгурди. Буржу «Ойнадаги қиз» сериалида бош қаҳрамон ролига тасдиқланди. Канал Дъда эфирга узатиладиган мазкур лойиҳада актриса Налан исмли қаҳрамонни гавдалантиради. Бундан ташқари, 2021 йилнинг апрелида эфирга узатилиши кутилаётган ушбу сериалдаги асосий эркак қаҳрамон ролини «Элчининг қизи» сериалидаги иштироки билан яхши таниш бўлган Ураз Кайгилароғлу ижро қилади.

loading...