​Самарали ва соғлом бўлиш учун қанча ухлаш керак?

0

Тадқиқотчилар икки йил давомида уйқу, унинг тана ва фаровонликка таъсири билан боғлиқ илмий нашрлар ва ҳисоботларни диққат билан ўрганиб чиқишди. Натижада, ёшга қараб дам олиш давомийлиги бўйича янгиланган тавсиялар пайдо бўлди:

-Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) — 14-17 соат.

-Чақалоқлар (4–11 ой) — 12-15 соат.

-Болалар (1-2 ёш) — 11-14 соат.

-Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) — 10-13 соат.

-Кичик мактаб ўқувчилари (6–13 ёш) — 9-11 соат.

-Ўсмирлар (14-17 ёш) — 8-10 соат.

-Ёшлар (18-25 ёш) — 7-9 соат.

-Катталар (26-64 ёш) — 7-9 соат.

-Кекса одамлар (65 ва ундан катта) — 7-8 соат.

Рақамлар ҳар бир кишининг индивидуал хусусиятлари билан боғлиқ. Яъни, бизга керак бўлган уйқу миқдори нафақат ёшга, балки турмуш тарзи, фаоллик даражаси ва саломатликнинг умумий ҳолатига ҳам боғлиқ.

Уйқуга тўйишни бошлашнинг ягона усули бу уйқунинг давомийлигини соғлом чегаралар ўртасида тутишдир.

Кўпинча шундай бўладики, соат 23:00 да ухлашга ётиб, соат 6:30да уйғонасиз. Аммо, тавсия этилган меъёрга амал қилган бўлсангиз ҳам ўзингизни етарлича ухламагандек ҳис қиласиз.

Сабаби шундаки, уйқу циклик ҳодиса. У ҳар бири тахминан 90 дақиқа давом этадиган 5-6та вақт оралиғидан иборат. Циклнинг бошида уйқуга кетамиз, ўртага яқинроқ — қаттиқ ухлаймиз. Охирига келиб эса, тана осонгина уйғонишга тайёр — мусиқа ёки айтайлик, қуёш нуридан.

Қисқача хулоса: Тез ва бардам уйғониш учун вақтни тўғри тақсимланг.

Яна бир тавсия — уйқу сифатини кузатадиган ва ўз вақтида уйғотадиган мобил дастурлардан бирини ишлатиш ҳам мумкин. Замонавий смартфонларнинг ҳар бирида уларни учратиш мумкин.