Хитой пандемия вақтида бир томонлама санкцияларни бекор қилишга чақирди

0

Ван Ининг таъкидлашича, Хитой БМТ билан келишилмаган ҳолда киритилган бир томонлама санкцияларга ҳар доим қарши бўлган. Шу муносабат билан у пандемия ортида “бир томонлама санкцияларнинг амал қилишини ва халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан асоссиз бўлган бошқа чораларнинг қабул қилинишини тўхтатиб туришга” чақирган. У коронавирусга қарши курашда халқаро ҳамкорлик зарурлигини таъкидлаб ўтган.

“Пандемиянинг янги тўлқини ривожланаётган давлатларда ҳамон давом этмоқда. Ихтилофлар ёки гуманитар инқирозлар бор бўлган давлатлар айниқса жиддий қийинчиликларга тўқнаш келмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Хитой вакили.

Ван Ининг таъкидлашича, Хитой вакциналар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришда 10дан кўпроқ давлат билан ҳамкорлик қилмоқда. Унинг айтишича, Хитой 53та ривожланаётган давлатларга уларнинг сўрови билан вакциналар тақдим қилган.

Хитой ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Пекин бу қадамларни амалга ошириб, “геосиёсий мақсадларга эришиш, иқтисодий наф олиш ёки сиёсий шартлар қўйишни” кўзламаяпти, у фақатгина вакцина ҳамма учун очиқ бўлишига интилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here