ЙТҲ оқибатида фуқарога 11 миллиондан ортиқ зарар пуллари ундириб берилди

0

Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида, Қибрай тумани Маъмурий судининг 15.10.2020 йилдаги №3-1107-2001/801-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Э.Мирхаитовдан ундирувчи М.Иноғомжонов фойдасига автотрнаспорт тўқнашуви натижасида жами 11.845.438 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 25.01.2020 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси З.Иноятова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусҳаси тарафларга юборилган. Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқародан ижро варақада кўрсатилган жами 11.845.438 сўм қарз пуллари ундирувчи фуқаро фойдасига тўлиқ ундирилиб, жорий йилнинг 3 февраль кунида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.

loading...