АҚШда самолётга айлана оладиган автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди

0

Уч метр баландликда соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланишга қодир Terrafugia Transition автомобили FAA’дан учиш бўйича Special Light-Aircraft сертификатини олди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Ердаги ҳаракатдан парвозга бир дақиқадан камроқ вақт ичида ўтиш мумкин, учиш ва қўнишни эса кичик аэропортлар ёки шосселарда амалга оширса бўлади.

100 от кучига эга ёқилғи пурковчи Rotax 912iS Sport двигатели юқори сифатли бензинда ёки, 100LL авиация ёқилғисида ишлай олади, автомобиль эса гибрид электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келади.

Икки ўриндиқли автомобиль тўртта ғилдирагида ҳам гидравлик диска тормозлари, углерод толадан ишланган мустаҳкам хавфсизлик каркаси ва парашютга эга. Машинани битта автомобилга мўлжалланган гаражда сақлаш осон бўлиши учун қанотлари йиғилади.

Автомобильнинг тўлақонли ҳаво-ер гибрид моделини ишлаб чиқариш 2022 йилга режалаштирилган. Ҳозирча эса фақат газ ёки авиация ёқилғисида ишлайдиган учар моделлар мавжуд.

Бу каби учар автомобиль эгаларидан нафақат ҳайдовчилик гувоҳномаси, балки спорт учувчилиги бўйича ҳужжат ҳам талаб этилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here