Бу иштаҳаочар таомни, албатта, тайёрлаб кўринг.

0

Қийма ва пишлоқ билан тўлдирилган пиёзли таом рецепти

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:

пиёз — 8 дона;
ўсимлик ёғи —100 г;
саримсоқ — 2 бўлак;
қийма — 200 г;
нон толқони — 70 г;
пишлоқ — 100 г;
қуритилган жамбил — 1 чой қошиқ;
туз;
мурч;
кўкатлар.
Тайёрланиш жараёни:

Пиёзни ювиб, қоғоз сочиққа артиб қуритинг. Пиёз тик туриши учун пастки қисмидан, қопқоқ бўлиши учун юқорисидан кесинг;
Пиёзларни фольга қоғозига ўраб, 180 даражали печда 50—60 дақиқа пиширинг. Кейин печдан олиб, совитинг;
Ўрта оловда қизиган ёғда майдаланган саримсоқни қовуринг, унга қиймани ҳам солиб, 2—3 дақиқага димланг;
Пишган пиёзларнинг ўртасидан бир нечта қаватларни олиб ташланг;
Олиб ташланган пиёз қисмини майдалаб қиймага қўшинг ва туз, мурч, нон толқони, жамбил, кўкат солиб, яхшилаб аралаштиринг;
Пиёз ичини «начинка» билан тўлдириб, фольгага ўранг ва 180 даражали печда 30—40 дақиқа давомида пиширинг;
Пишишига 5—10 дақиқа қолганда пиёз қопқоғини очиб, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепинг. Қопқоғини ёпиб, пиширишда давом этинг.
Ёқимли иштаҳа!

loading...