«Машъал» бош мураббийсиз қолди

0

«Машъал» футбол клуб бош мураббийи Серхио Маринангели муборакликлар жамоасини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Машъал» ФК
«Машъал»ни янги мавсумга тайёрлаган Маринангели оилавий шароити туфайли Испанияга жўнаб кетгани айтилмоқда.

Маринангели 2020 йилнинг декабрида жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаганди. Январь ойида эса «Машъал» бош мураббийи этиб тайинланди. Муборакликлар жамоасига қадар мутахассис «Оқтепа» клубида фаолият юритганди.

Маринангели «Машъал» бош мураббийи этиб тайинлангач қуйидаги сўзларни айтганди:

«Машъал» жамоасига катта мақсадлар билан келдим, чунки клуб бош директори Илҳом Қурбонов билан гаплашганимда мақсадлари жиддий эканлигига амин бўлдим. Бу мавсум яхши рақобатдош жамоа шакллантириб, клуб мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Маълумот ўрнида, испаниялик мутахассис Серхио Мариангели 2015—2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган. Шунингдек, у фаолияти давомида Испаниянинг бир қанча қуйи лига жамоаларида ҳам ишлаган.

 

loading...