НАТО Ироққа минглаб ҳарбийлар жўнатади

0

НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини 500 нафардан 4 минггача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

“Биз Ироқдаги тайёргарлик миссиямизни маҳаллий кучларни террорчиликка қарши курашда қўллаб-қувватлаш, ИШИДнинг қайтиши олдини олиш учун кенгайтиришга қарор қилдик. Миссиямиз иштирокчилари сони 500дан 4 минг кишигача оширилади”, деб айтган НАТО раҳбари.

Столтенбергнинг таъкидлашича, миссия вазиятга қараб ва Ироқ ҳукумати ҳамда террорчиликка қарши халқаро коалиция билан келишилган ҳолда секин-аста кенгайтириб борилади.

korrespondent.net

loading...