Самарқандда 44 ёшли киши поезд уриб кетиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди

0

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 44 ёшли киши поезди уриб кетиши оқибатида жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Самарқанднинг STV телеканали хабар берди.

Марҳумнинг жасади 14 февраль куни соат 22:40 да Пастдарғом вилоятидаги Жума темир йўл бекати яқинида топилган. Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, 1977 йилда туғилган С.С. темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида ўз эҳтиётсизлиги туфайли Тошкент—Самарқанд—Бухоро йўналишида қатновчи «Шарқ» йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ Тошкентдаги «Яланғоч» ва «Салар» темир йўл станциялари оралиғида ўз жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлагани ҳақида хабар берилган эди

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here