Таиландлик эркак ўз овқатидан ноёб марварид топиб олди(фото)

0

Таиланднинг Чонбури провинциясида истиқомат қилувчи Монтиан Жансук исмли юк машина ҳайдовчиси тушлик қилиб ўтирган вақтида ноёб марварид топиб олди, деб хабар беради«Korrespondent.net».

40 ёшли эркак ва унинг рафиқаси денгиз маҳсулотлари бозоридан ноодатий чиғаноқ сотиб олган. Тушлик вақтида чиғаноқ ичидан катталиги тангадек келадиган тўқ сариқ рангли марварид топилган. Унинг оғирлиги — етти грамм.

Монтиан Жансук ўзига мело чиғаноғи — турли рангдаги марваридларни ишлаб чиқарувчи қориноёқли молюска тушиб қолганини гумон қилган. Мелонинг йирик марваридлари жуда қиммат туради.

Эркак ўз топилмасини мутахассисга олиб бориб, тахминини тасдиқлатиб олишни, сўнг эса марваридни сотишни режалаштирмоқда.

loading...