iPhone Fold: букланувчан экранга эга худди ҳақиқийдек Apple смартфонининг 3D видеоси намойиш этилди

0

Интернетда худди ҳақиқийдек кўринишга эга ноодатий iPhone’нинг ҳали эълон қилинмаган видеотақдимоти тарқалди.

Фото: Alexandrov.studio
Ролик 3D-рассом Святослав Александров томонидан яратилган. Видеода Apple’нинг янги уч ўлчамли модели шакли жиҳатидан букланувчан экранга эга Samsung Galaxy Z Fold 2’ни ёдга солади.

Ички экраннинг «қош» қисми ва бирор қирқими йўқ, ҳошия ҳам анча ингичка. Миш-мишларга кўра, букланувчи iPhone қурилмаси 6,7 дюймли экранга эга 12 Pro Max ва 8 дюймли iPad Mini ўртасидаги ўринни эгаллайди. Видеода 8 дюймли ички экранга эга смартфон намойиш этилган бўлиб, ташқи экранининг диагонали 6,3 дюймни ташкил этади.

Учта модулга эга камера ва Lidar датчиги қурилманинг орқа томонига жойлаштирилган. Фронтал камераси эса ички экранда «кўринмас» ҳолатга келтирилган. Яна бир қизиқ жиҳати — концептуал видеодаги смартфон худди келажакдаги iPhone 13 линейкаси каби Apple А15 базасига асосланган.

Apple’нинг янги қурилмаси ҳақиқатан қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

 

loading...