Машҳур аёллар кийган шлейфи рекорд даражада узун бўлган кўйлаклар (+фото) | Hordiq.uz
Бош саҳифа hordiq.uz Машҳур аёллар кийган шлейфи рекорд даражада узун бўлган кўйлаклар (+фото)

Машҳур аёллар кийган шлейфи рекорд даражада узун бўлган кўйлаклар (+фото)

0

Машҳурлар арсеналидаги энг ноодатий ва шлейфининг узунлиги билан ажралиб турадиган либослар суратини тақдим қиламиз.

 

Зои Салдана

 

Фото: Cosmopolitan

Зои 2016 йилдаги Мет Галаъга Dolce & Gabbana брендининг либосида ташриф буюрган. Меҳмонлар юлдузнинг узун шлейфини босиб олмаслик учун айланиб ўтишига тўғри келган.

Даяна Крюгер

 

Фото: Cosmopolitan

Крюгер 2018 йилдаги Мет Галаъга мафтункор кўрсатувчи оч ҳаворанг либос кийишни афзал билган. Унинг либосига назар ташлаб, барча мато шлейфига кетган-у, кўйлагига етмай қолган, деган хулосага келиш мумкин.

Карди Би

 

Фото: Cosmopolitan

Карди Бининг тўқ қизил рангли либосини кўриб, Мет Гала 2019 га юк машинасида келган, деб ўйлаш мумкин. Кўйлакнинг катта ва оғирлигидан хонанда бошқалар ёрдамисиз ҳаракатланишга қийналган. Кўрпани эсга соладиган юбкани кўтариш учун камида олти киши керак бўлган.

Блейк Лайвли

 

Фото: Cosmopolitan

Блейк Лайвли зиёфат ва муҳим тантаналарга ҳамиша ўзига хос кийиниши билан бошқалардан ажралиб туради. Тилларанг кашта билан безалган Versace брендига мансуб тўқ қизил либоси шундай эсда қоларли образлардан бири бўлган. Қимматбаҳо тошлар қадалган ва узун шлейфли мазкур либосда актриса Disney маликаларига ўхшаб қолган.

Рианна

 

Фото: Cosmopolitan

Рианнанинг мазкур образи мухлислар томонидан қовурилган тухум, хачапури, ҳатто пицса хамирига ҳам ўхшатилган.

Леди Гага

Фото: Cosmopolitan

Леди Гага 2019 йилда бўлиб ўтган Мет Галаъга пушти либосда ташриф буюришни маъқул кўрган. Шлейфнинг узунлиги сабаб уни бир қанча ёрдамчи кўтариб юришига тўғри келган. Аммо Гага маросим тугагунича бундай либосда қийналиб юрмаган, биринчи образини кўз-кўз қилиб бўлганидан кейин қора рангли қулай кийим кийиб олган.

Айшвария Рай

Фото: Cosmopolitan

Актрисанинг Канн кинофестивалига кийган либосларига назар ташлаб, унга маликалар образи ёқишини билиш мушкул эмас. Узун шлейф Айшвариянинг махсус маросим ва тантаналарга киядиган либосларидаги ўзига хослик саналади. Қақнусни эсга соладиган ва ноодатий нақшлар билан безатилган сиёҳранг либосни эса энг муваффақиятли образлардан бири дейиш мумкин.

Рита Ора

Фото: Cosmopolitan

Оқ ранг аралаш қора шифондан тикилган либос ҳам Мет Гала 2018 даги энг эсда қоларли образлардан бири бўлган.

Приянка Чопра

Фото: Cosmopolitan

Приянка бошқалардан ажралиб туришни яхши кўради. Унинг Мет Гала 2017 да ташриф буюрган либосига қараб эса бунинг уддасидан чиққанини билиш мумкин. Актриса танлов борасида ялтироқ тош ва безакларсиз, минимал услубдаги, узун шлейфли тренчда тўхтаган.

Ники Минаж

Фото: Cosmopolitan

Ўзига яраша кийиниш услубига эга бўлган ижодкор муҳим маросим учун очиқ-сочиқ бўлмаган, узун шлейфли либос кийишни афзал билган.

loading...