Путин ва Лукашенконинг учрашуви қаерда ўтказилиши маълум бўлди

0

Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви жорий йил 22 февраль куни Сочида бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, музокаралар чоғида Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади.

Матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги йирик қўшма лойиҳаларга, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасидаги интеграция жараёнларини илгари суришга эътибор қаратилади.

kremlin.ru

loading...