Эрон АҚШ билан учрашув борасида Россия ва Хитой билан маслаҳатлашади

0

Эрон расмийлари Европа иттифоқининг АҚШ иштирокида ядровий келишув бўйича норасмий учрашув ўтказиш таклифини ўрганмоқда, деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчи. Унинг сўзлари IRNA ахборот агентлиги томонидан келтирилган.

“Биз ҳозирда таклифни кўриб чиқмоқдамиз ҳамда Хитой ва Россия каби дўстлар ва шериклар билан маслаҳатлашмоқдамиз”, деб айтган Арақчи.

Аввалроқ АҚШ Эрон билан қўшимча шартларсиз музокара ўтказишга тайёрлигини эълон қилганди.

2015 йилда Россия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Хитой ва Германия Эрон расмийлари билан ядровий дастурни музлатиш эвазига санкцияларни бекор қилиш тўғрисида битим имзолаганди. 2018 йил май ойида АҚШнинг ўшандаги президенти Дональд Трамп АҚШ битимдан чиқиб кетишини эълон қилганди.

gazeta.ru

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here