Олимлар ухлаётган инсон билан мулоқот қилишни ўрганиб олди

0

Франция, Германия, Нидерландия ва АҚШдан бўлган олимлар гуруҳи ухлаётган одам билан мулоқотга кириб, улардан қайта жавоб олишга ҳам муваффақ бўлди. Бу борадаги тадқиқот натижалари Current Biology журналида чоп этилган.

Мутахассислар икки томонлама алоқа жараёнини тезкор уйқу фазасида юзага келадиган ва инсон аслида ухлаётган бўлса-да, кўраётган ва эшитаётганларини ҳис қилмайдиган ҳолатда — равшан туш вақтида синовдан ўтказган.

Олимлар анчадан буён равшан туш қанақа шароитда юзага келиши бу каби ҳолатда инсон ўзини қандай ҳис қилиши билан қизиқиб келади. Ўтказилган тўртта параллел тажрибада тез-тез равшан туш кўрадиган 36 кишининг миясидаги фаоллик кузатилган.

Тажриба вақтида олимлар ухлаётган одамга турли усулда маълумотларни узатиб, у билан мулоқот ўрнатишга уринган: оддий аудиёзувли саволлардан тортиб, ёруғлик ёки кўнгиллининг танасига тегиниш орқали матнларни узатишгача.

Кузатувлар ва тажриба иштирокчиларининг таъкидлашича, кўнгиллилар саволларни эшитган ёки кўрган ва уларга ҳам уйқусида, ҳам реал вақтда жавоб беришга уринган. Тадқиқотнинг айрим иштирокчилари кўз ёки юз мушаклари ёрдамида қисқа саволларга жавоб беришни ўрганиб олган.

Олимлар бу каби натижаларни турлича усулда олиб борилган кузатувлар ва ҳар хил иштирокчиларга қарамай, барча тажриба гуруҳларида қўлга киритган. Тадқиқот муаллифларининг ҳисоблашича, равшан туш вақтида инсон атрофдаги олам билан алоқада бўлишни давом этади ва бундан турли тадқиқотларда фойдаланиш мумкин.

Korrespondent.net

loading...