Суяк саратони касаллигини енгиб, гўзаллик маликасига айланган аёл

0

Шотландиянинг Килсайт шаҳрида яшовчи аёл оғир касалликни енгиб, гўзаллик маликаси унвонига сазовор бўлди.

Фото: Daily Star
Маълум бўлишича, 2017 йил 25 яшар Стефани Жилланга суяк саратонининг энг хавфли шакли – нейрофибросаркома ташхиси қўйилган. Айнан ўша ҳафтада унинг турмуш ўртоғи – Робертни ҳам 6 тонналик юк машинаси уриб юборган.

«Ҳар қандай 25 ёшли аёл учун уч болага қараш ва улар қисқа муддат ичида бирдан ота-онасидан ҳам айрилиб қолса, уларга ким ғамхўрлик қилиши ҳақида ўйлаш жуда қийин. Шу туфайли ҳам руҳий стрессга дучор бўлганимни тасаввур қилишингиз мумкин», − дейди аёл.

Аммо Жилланнинг сўзларига кўра, ўзи ва турмуш ўртоғи ҳам мўъжизавий тарзда омон қолган. «Менинг ўсимтам жуда кам учрайди, аммо у зиёнсиз ва даволаш имкони бор. Гарчи суякларни емириб, ўпкага ёйилган бўлса ҳам», − дейди у.

Фото: Daily Star
Бу орада Роберт ҳам анча тузалган бўлса-да, аммо оиланинг руҳий ҳолати ҳамон ачинарли даражада эди. Лекин қувончли хабар уларни кучли бўлишига ундади. 2020 йилнинг январь ойида Жиллан гўзаллик танловида ғолиб чиқди. Эндиликда у муҳтожларга ёрдам кўрсатадиган хайрия ташкилотининг раҳбари, фарзандлари эса 4 та. «Руҳий саломатлик менга жуда ҳам яқин мавзу, чунки ёшлигимданоқ жуда кўп қийинчиликларга дуч келганман», − дейди Жиллан.

У ҳар куни соғайиши учун дўзах азобини бошдан кечираётгани, аммо бу унинг ҳеч қачон енгилишига йўл қўймаслигини таъкидлайди. «Мен ҳаммаси ижобий тарзда якунланиши учун курашишда давом этаман ва ҳеч ким муаммо олдида ёлғиз эмас, деган фикрни тарқатишга ҳаракат қиламан», − дейди аёл.

loading...