Ўйдаги ҳар бир сантиметрдан унумли фойдаланиш мумкинлигини исботлайдиган ғоялар (+фото )

0

Ҳатто жуда катта бўлган уйларда ҳам баъзи вақтда нарсаларни қўйишга жой топилмай қолади. Кимлардадир эса зарур буюмларини жойлаш учун шкаф ёки полкалар етишмаслиги мумкин. Аммо вазиятдан келиб чиқиб, имконият даражасида ечим топиш мумкин, бунинг учун бироз бошқачароқ ўйлаб кўришнинг ўзи кифоя.

«Шкаф ичига қизим учун шинамгина бурчак қилиб бердим».

Фото: AdMe

 

«Ичидан керакли маҳсулотларни олиш осон бўлиши учун музлаткич полкасига айланадиган патнис қўйишнинг ўзи кифоя».

Фото: AdMe
«Ит учун мўъжаз ётоқхона ўйлаб топдик».

 

Фото: AdMe
«Шкаф қўйишга жой йўқ бўлган кичик ётоқхонадаги кўплаб нарсаларни кроват тагига қўйиш мумкин».

Фото: AdMe
«Ваннада полка учун жой бўлмаса, бир нечта карниз сотиб олиб, исталган жойга қулай қилиб ўрнатишнинг ўзи кифоя».

Фото: AdMe
«Уйни тозалашда ишлатиладиган буюмларнинг ерда ётишини ёмон кўрганим сабаб уларни деворга ўрнатилган тутқичга илиб қўйдим».

Фото: AdMe
«Қаллиғимга пичоқларнинг туриши ёқмагани сабаб шундай кўринишда тахлаб чиқдим. Менда ташкилотчилик бўлмаса ҳам, бунинг уддасидан чиқа олганим учун ўзим билан фахрланаман».

Фото: AdMe
«Тароқлар, соч йиғадиган заколка ва резинкалар уйнинг турли бурчакларида ётиши ғашимга тегди. Уларнинг ҳаммасини бир чемоданга тўпладим».

Фото: AdMe
«Турмуш ўртоғим менга қулай бўлиши учун деворга полкалар ўрнатиб берди. Аввал зираворларнинг турли шкафда туриши жуда ҳам ноқулай эди».

Фото: AdMe
«Ва ниҳоят, зираворларни қаерга жойлашни ўйлаб топдим. Бу борада менга елим ва қисқичлар ёрдам берди».

Фото: AdMe
«Раковина тагидаги шкафдан самарали фойдаланиш учун ғоя».

Фото: AdMe
«Отам кичик гаражида нарсаларни сақлаш учун эски банкалардан фойдаланади. Бунинг учун у шифтга банка қопқоғини винт билан маҳкамлаган».

Фото: AdMe
«Зираворларни шкафга қандай қилиб сиғдириш мумкинлиги ҳақида узоқ бош қотирдим. Банкалар сотиб олдим ва уларнинг қопқоғини икки томонли скотч билан полканинг пастки томонига ёпиштириб чиқдим».

Фото: AdMe
«Турмуш ўртоғимдан совға. Энди товалар шкафда ортиқча жой эгалламайди».

Фото: AdMe
«Энди фен ва мен фойдаланадиган бошқа воситалар бир ерда йиғилиб туради».

Фото: AdMe
«Мен сингари аксессуарларни яхши кўрадиганлар учун бундай ойнали шкаф айни муддао».

Фото: AdMe
«Трубаларни беркитиш учун компьютер столи ясадим».

Фото: AdMe
«Ваннамиз кичкиналиги сабаб косметика воситалари қўйиладиган полкага жой йўқ. Шу боис патнис сотиб олдим ва барча воситаларни унга жойладим».

loading...