Ливия Миллий тотувлик ҳукуматининг Ички ишлар вазири Фатҳи Башағага суиқасд уюштирилди.

0

Ливия Миллий тотувлик ҳукуматининг Ички ишлар вазири Фатҳи Башағага суиқасд уюштирилди. “Евроньюс” нинг хабар беришича, вазирнинг кортежи пойтахт Триполида ўққа тутилган.

Ҳодисада ҳужумчилардан бири ўлдирилган, вазирга эса ҳеч қандай талафот етмаган. Ҳужумчилар уч киши бўлгани айтилмоқда.

Келиб чиқиши турк бўлган 58 ёшли Фатҳи Башаға 2018 йилнинг октябрида Ички ишлар вазири этиб тайинланган. У янги ҳукуматда бош вазирликка номзод эди, бироқ бу лавозим учун Абдулҳамид Дибайбани қўллаб-қувватлади.

Ливияда ҳамон сиёсий инқироз давом этмоқда. Жорий йилнинг 5 февралида Женевада БМТ шафелигида ўтказилган Ливия сиёсий мулоқот форумида Муҳаммад Манфи Президент кенгаши раиси, Абдулҳамид Дибайба эса бош вазир этиб сайланди. Дибайба 26 февралгача янги ҳукуматни шакллантириши зарур.

Шу йилнинг 24 декабрида Ливияда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.

loading...