Тирноқлар эт ичига қараб ўсишига сабаб бўладиган ҳолатлар ҳақида

0

– Наслдан-наслга ўтадиган мойиллик, оёқ бармоқлари шаклининг ўзгариши (орттирилган ёки туғма маймоқлик ҳамда яссиоёқлик), замбуруғли оёқ касалликлари, оёқ бармоқларининг шикастланиши, оёқ бармоғи атрофидаги турли яра-чақалар, оёқда қон айланишининг бузилиши каби ҳолатлар касаллик келиб чиқишига замин яратади.

Тирноқ пластинкасининг бармоқ этига қараб ўсиши онихокриптоз деб номланади. Ўсган тирноқ терини шикастлаши натижасида юмшоқ тўқималарда яллиғланиш кузатилади.

Кейинчалик қизариш, бармоқ шиши ҳамда сезиларли оғриқ билан давом этади. Шунингдек, тирноқнинг ҳар икки томондаги этга қараб ўсиши ҳам ушбу турдаги хасталиклар сирасидандир. Энг ёмони, онихокриптозга нисбатан бепарво бўлинса, яллиғланиш зўрайиб, тирноқ атрофидаги терида йиринг пайдо бўлиши мумкин.

loading...