Ернинг энг аниқ ясси харитаси яратилди

0

«Биз хариталарнинг мутлақо янги турини таклиф этамиз», — дейди Принстон университетининг астрофизиги Ж. Ричард Готт. У мазкур лойиҳа устида ҳамкасблари — математик Роберт Вандербрей ва физик Дэвид Голдберг билан бирга ишлаган.

Олимнинг сўзларига кўра, янги харита ер шари худди каток ёрдамида яссиланганга ўхшайди. Шимолий ва Жанубий яримшарлар экваторнинг икки томонига жойлаштирилган.

Тадқиқотчилар мазкур лойиҳа устида ишлаш вақтида мавжуд хариталардаги хатоликларни таҳлил қилиб чиқиб, ўз вариациясида улардан қочишга уринган. «Сферанинг ҳар қандай харитаси идеал бўла олмайди, бироқ бизнинг харитамиз локал шаклларда, соҳалар, эгилишлар, масофа ва чегаралар кесимида хатоликларнинг камлиги сабаб ўзидан олдинги хариталардан анча яхши», — дейди Ж. Ричард Готт.

loading...