Испания парламенти қиролни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини кўриб чиқади

0

Испания депутатлар конгресси (парламент қуйи палатаси) давлат раҳбари ҳисобланувчи қиролни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ташаббусини кўриб чиқади. Бу ҳақда Europa Press агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг хабарига кўра, ушбу таклиф «Каталониянинг сўл республикачилари» партияси томонидан илгари сурилган. Ташаббусда «қонун олдида барча тенг бўлиши ва суд олдида бир хил шароитларда жавоб бериши шартлиги» айтилган. Каталония партияси, шунингдек, собиқ давлат раҳбари Хуан Карлос I ва қироллик оиласининг бошқа аъзоларини алоҳида имтиёзлардан маҳрум қилишга чақирмоқда.

Ушбу масала бўйича овоз бериш пайшанба куни бўлиб ўтади.

Мамлакат конституциясининг 56.3-моддасида «қирол шахси дахлсизлиги ва у жавобгарликка тортилмаслиги» белгиланган.

Ушбу масала Хуан Карлос I билан боғлиқ можаро ортидан кўтарилди. Қиролликда собиқ давлат раҳбарининг фаолияти билан боғлиқ учта суриштирув олиб борилмоқда. Ўтган йилнинг августида Хуан Карлос I мамлакатни тарк этишга қарор қилган. унинг БААда эканлиги айтилмоқда.

loading...