Олтинкўлда Дамас «Фарғона канали»га тушиб кетди

0

Жорий йилнинг 22 февраль куни соат 14:20ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, «Чаққон 2» МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган З.А. «Дамас» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, «Фарғона канали»га тушиб кетган.Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Кўрилган чоралар натижасида автомобиль каналдан олиб чиқилган. Мазкур ҳодиса юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...