Саида Мирзиёева: «Сиз билан ҳис-туйғуларимни бўлишишни жуда ҳам истайман!»

0

Кеча биз Республика кўз микрохирургияси марказида 11 нафар бемор — Жиззахдаги заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдик.

«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.

Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1%дан 30%га ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи, умуман, бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман.

Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, яхшиси видеони кўринг.
Бу болаларнинг ҳар бирини хаёлан бағрингизга босинг, улар бунга лойиқдирлар!

loading...