Сирдарёда электр энергияси тармоғига ноқонуний уланган 92 та истеъмолчи аниқланди

0

«Сирдарё ҲЭТК» АЖ томонидан  вилоят ҳудудида январ ойи давомида 92 та истеъмолчи электр энергияси тармоғига ноқонуний уланиб, фойдаланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Сирдарё ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу истеъмолчилар қайта хисоб-китоб қилинганда, 465 минг 113 кВт/с электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланганлиги аниқланган. Уларга нисбатан 185 млн 209 минг сўм миқдорида жарима қўлланди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here