Тошкентда «дориларнинг беморларга қиммат нархга сотилганлиги» юзасидан жиноят иши қўзғатилди (ВИДЕО)

0

Онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг мурожаати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда январь ойи давомида ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш натижасида тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилган ва ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари  амалга оширилмоқда.