«WhatsApp»нинг янги шартларини қабул қилмаган фойдаланувчиларда мессенжер хизмати ўчирилади

0

15 майга қадар WhatsApp’нинг янгиланган шартларини қабул қилмаган фойдаланувчилар мессенжердан фойдалана олмайди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Уларнинг ҳисоб қайдномаси «нофаол» лар рўйхатига киритилади. Фаол бўлмаган ҳисоблар 120 кундан кейин ўчирилиши мумкин.

WhatsApp янгиланишини январь ойида эълон қилганди.

Кўпгина фойдаланувчилар орасида бу компаниянинг асосий ҳамкори Facebook билан баҳам кўрган маълумотларнинг ҳажмини ўзгартиришни режалаштираётганини англатади деган фикр пайдо бўлди.

Кейинчалик бу янгиланиш аслида тўловларни амалга оширишга қаратилган эканлиги аниқланди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here