Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга боради.

0

2021 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикасига амалий ташриф билан боради.

Учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Турли даражадаги бўлажак учрашувлар, қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари бўйича фикр алмашилади.

loading...