Меркель Чехияда COVID-19 билан касалланганларни Германия клиникаларига таклиф қилди

0

“Бизда режасиз телефон суҳбати бўлиб ўтди. Канцлер хоним Чехия Республикасидан COVID-19 билан касалланганларни Германия клиникаларига ётқизиш учун жойларни таклиф қилди”, деди Бабиш.

Бабишнинг таъкидлашича, гап Саксония ва Бавариядаги касалхоналарга тегишли. Бош вазирнинг таъкидлашича, хозирда беморларни олиб бориш режада йўқ, чунки Чехия клиникаларида ҳали бўш жойлар мавжуд.

Чехияда коронавирус инфекциялари сони кўпаймоқда. Сўнгги 24 соат ичида рекорд даражада, 1329та оғир аҳволда бўлган одамлар касалхонага ётқизилди. Жами 1,1 млн юқумли касалликлар аниқланган, 19,5 минг киши вафот этган.

loading...