Риштон туманида “Malibu” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди

0

22 февраль куни фуқаро Ҳ.А. “Malibu” русумли автомашинасини Риштон тумани Тўқимачилар кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юбориши оқибатида,  Ў.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутмасликни сўрайди.

loading...