Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. Кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
Шунингдек:
-зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;
– систолик, диастолик қон босимини пасайтиради;
-қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
-ични равон қилади;
-зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
-зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади;
-зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди;
-суякни мустаҳкамлайди;
-бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олиб, тушкунликни бартараф этади;
-мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради;
-зайтун ѐғи овозни майин қилади;
– тишни, милкни мустаҳкамлайди;
-зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
-зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
-соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
-сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади;
-терини тозалайди, унинг чиройини очади;
-ўта қуруқ терини мулойим қилади.