«Айланадиган» уй акс этган оптик иллюзия TikTok фойдаланувчиларини ҳайратга солди (видео)

0

Hazelannm номли аккаунт эгасининг оптик иллюзия акс этган видеоси TikTok’да машҳурликка эришди. Унда майдон ўртасидаги уй айланаётгандек кўринган. Daily Mirror’нинг маълум қилишича, мазкур ролик 1,6 миллиондан кўпроқ томоша қилинган, деб ёзади «News.Mail.ru».

Видео муаллифининг маълум қилишича мазкур уйни Австралиянинг Сидней шаҳридан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган аэропортга яқин ерда учратиш мумкин. Бир қарашда оддий кўринадиган уйнинг ёнидан машинада ўтиб кетаётганда «айлангандек» туюлади.

Кейинчалик мазкур бино рассом Режина Уолтерс томонидан қурилган, уй кўринишидаги махсус конструкция экани маълум бўлган. Видеога 240 мингдан ортиқ лайк босилган, 1,4 мингга яқин изоҳ ёзиб қолдирилган. Фойдаланувчиларнинг айримлари мазкур бино ёнидан ўтганини ёзган бўлса, бошқалар ҳақиқатан ҳам шундай жой борлигидан ҳайратланган.

loading...